Австрия Ҳукуматига айғоқчилик ҳақидаги маълумотни Германия разведкаси бергани тасдиқланмади.
Бугун, 12 ноябрь куни аввал берилган маълумотларни рад қилувчи тафсилотлар очиқланди. “Kleine Zeitung” маълум қилишича, Россияга ишловчи австриялик жосус ҳақида Буюк Британия разведкаси ахборот берган.
Нашр айғоқчи ҳақида расмий Лондон хабар берганини етарлича ғалати ҳолат эканига эътибор қаратган. Таъкидланишича, Россия ва Британия махсус хизматларининг кўп йиллик давомли қарама-қаршилиги ва Россия Давлат разведка бошқармасининг собиқ ходими Сергей Скрипалнинг заҳарланганини ҳисобга олса, бундай маълумотларнинг “портлаш хавфи” мавжуд.
Австриялик юқори мартабали офицернинг фикрига кўра, жосус билан боғлиқ воқеалар салбий оқибатига эга. У британияликлар Австрия ва Россияни уруштириб қўйиш учун атайин маълумотларни тақдим этган деб ҳисоблаяпти.
Таъкидлаш керакки, расмий Вена бошқа кўплаб хорижий давлатлардан фарқли ўлароқ оммавий равишда рус дипломатларини мамлакатдан чиқариб юбормади.
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Австрия Ҳукумати Россия фойдасига айғоқчилик қилишда гумонланган собиқ ҳарбий ҳибсга олингани ҳақида маълум қилган. исми ошкор қилинмаган ҳарбий 20 йил давомида жосуслик қилгани таъкидланган.