Эртага, 13 ноябрь куни ҳаво ҳарорати бирдан пасайиб, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида қор ёғиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.
Қор узоқ куттирмади. Бугун, 12 ноябрь куни соат 21:00 га яқин Тошкентда бу йил ҳисобидан илк лайлакқор ёға бошлади. Айни дамда Тошкент кўчалари қорга бурканмоқда. Қор ёғиши шу тақлид давом этса, эрта тонгдан бизни устига оппоқ кўрпа ёпинган Тошкент қаршилайди.