...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда байрам кунларига яна бир кундан дам олиш кунлари қўшиб берилди


22:26, 12.11.2018 Жамият
 12 069

Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 12 ноябрь куни “2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
 
Унга кўра, 2019 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шароитлар яратиш, дам олиш ва байрам кунларидан оқилона фойдаланишини таъминлаш мақсадида 2019 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди.
 
2 январь – чоршанба;
 
22 март – жума;
 
2 сентябрь – душанба.
 
2019 йилда қуйидаги дам олиш кунлари кўчирилди.
 
5 январь – шанба 3 январь – пайшанбага;
 
1 июнь – шанба 6 июнь – пайшанбага;
 
7 сентябрь – шанба 3 сентябрь – сешанбага;
 
28 декабрь – шанба 31 декабрь – сешанбага.
 
Фармонга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ушбу Фармоннинг 1-бандида белгиланган қўшимча дам олиш кунлари ҳар йилги меҳнат таътилининг давомийлигини уч иш кунига қисқартириш ҳисобига қопланади.
 
Ҳар йилги меҳнат таътили даврида сақланадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдорини ҳисоблашда меҳнат таътилининг амалдаги давомийлиги ҳисобга олинади, унга ушбу Фармонда белгиланган қўшимча дам олиш кунлари қўшилади.
 
Ҳар йиллик меҳнат таътилининг давомийлиги қисқартириш ҳисобга олинган ҳолда ўн беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
 
Бюджет ташкилоти ҳисобланмаган ташкилотларда ушбу Фармоннинг 1-бандига мувофиқ қўшимча дам олиш кунлари меҳнат таътилига қўшимча бошқа кунлар билан бир қаторда молиявий имкониятлардан келиб чиққан ҳолда, жамоа шартномалари ёки иш берувчилар томонидан касаба уюшмаси қўмиталари билан келишиб қабул қилинадиган бошқа локал норматив ҳужжатларда белгиланади.
 
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда байрам (ишланмайдиган) кунларининг узайтирилишини ҳисобга олган ҳолда, республика аҳолиси учун ички туризм ва фаол дам олиш йўналишларини, транспорт ва меҳмонхона хизматлари учун чегирмалар берилишини ҳамда акциялар ўтказилишини ташкил этади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларга қуйидагилар юклатилган:
 
  • аҳолининг узайтирилган байрам (ишланмайдиган) кунларида мароқли ва фойдали дам олишини ташкил этиш бўйича тизимли чоралар кўриш;
 
  • Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда байрам кунлари ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида аҳолини кенг хабардор қилиш.

Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш.Низомиддинов зиммасига юклатилган. 

Теглар:Байрам кунлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар