...
МЕНЮ
ONLINE TV

Таниқли актёрнинг уйи ёниб кетди


10:33, 13.11.2018 Шоу-бизнес
 14 216

Актриса Шеннен Доэрти ҳамда хонанда Робин Тикнинг ҳам Малибу шаҳридаги уйлари ёниб кетган.

Калифорния штатида тарихнинг энг даҳшатли ёнғинлари давом этмоқда. Сўнгги маълумотларга қараганда, ҳалок бўлганлар сони 44 тага етди. 12 ноябрьнинг ўзида 13 киши ҳалок бўлган.
 
Ҳозиргача ёнғиннинг 25 %и ўчирилган, холос. Ёнғинлар натижасида 7177 та бино вайрон бўлган.
 
Ёнғиндан, ҳатто, голливуд юлдузларини ҳам четлаб ўтмади. Актёр Жерар Бутлер ва таниқли режиссёр ва продюсер Скотт Дерриксоннинг уйлари ҳам ёниб кетган.
 
Калифорниядаги  ёнғинлар сабаб маҳаллий аҳоли зудлик билан ўз уйлари жойлашган ҳудудлардан эвакуация қилинган. Кўпчилик эвакуация қилинганидан кейин уйга қайтиб келган ва уйи ўрнида бир ҳовуч кулни кўрган. Жумладан актёр Герард Бутлер ҳам.


 
Актёр ёниб, кулга айланган уйи ёнида селфи-суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирди ва ёнғиндан зарар кўрганини айтди.
 
Ёнғинда таниқли шахслардан нафақат актёр Герард Бутлер, балки актриса Шеннен Доэрти ҳамда хонанда Робин Тикнинг ҳам Малибу шаҳридаги уйлари ёниб кетган. 

Теглар:Жерар Бутлер Шеннен Доэрти Робин Тик Калифорния Ёнғин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!