Унинг асарлари қаторига Фантастик тўртлик, Ўргимчак одам, Hulk, X одам, темир одам ва бошқаларни киритиш мумкин.
Стен Лини тез тиббий ёрдамда Калифорния штатидаги Cedars-Sinai тиббиёт марказига етказишган. 95 ёшли Ли шу ерда вафот этган.
Анчайин кексайиб қолган ёзувчи сўнгги йилларда бир қатор касалликлардан оғриқган. У пневмонияга чалинган, кўришда ҳам муаммолари бўлган.
Бир нечта рассомлар билан ҳамкорликда Стен Ли Марвел дунёсидаги ажойиб комикслар яратди. Булар сирасига Фантастик тўртлик, Ўргимчак одам, Hulk, X одам, темир одам ва бошқаларни киритиш мумкин.
Стен Ли 1922 йилнинг 28 декабрь куни Нью-Йоркда таваллуд топган эди. У ёзувчи, актёр, продюсери, телебошловчи сифатида шуҳрат қозонган эди.