Армия номидан радиода лейтенант Ондо Обианг Келли баёнот берган.
Африканинг Габон давлатида мамлакат президенти Али Габоннинг 31 декабрдаги мурожаатидан ғазабланган ҳарбийлар давлат радиостанциясини эгаллаб олди. Бу ҳақда BBC хабар берди.
Ҳарбийлар маҳаллий вақт билан тонгги соат 4:00 атрофида радиостанция биносини эгаллаб, “Миллий тикланиш кенгаши”ни тузишларини эълон қилганлар.
Армия номидан радиода лейтенант Ондо Обианг Келли баёнот берган. У президент Али Бонгонинг янги йил мурожаатини “ҳукуматни сақлаб қолишнинг кулгили спектакли” деб атаган.
Лейтенант Ондо Обианг Келли одамларни мамлакат бўйлаб жамоатчилик бинолари ва аэропортларни эгаллашга чақирган.
Габон президенти Али бин Бонго Ондимба 59 ёшда. У 2009 йилдан бери мамлакатни бошқаради. 2016 йилда эса иккинчи марта президентликка сайланган. Унгача Габонни 42 йил давомида Алининг отаси Омар Бонго бошқарган.
2018 йилнинг 24 октябрь куни Бонго Ондимба инсультни бошидан ўтказди ва Саудия Арабистонида реабилитациядан ўтказилди, у ҳозирги вақтда Марокашда бўлиб турибди.
Янги йил мурожаатида у ўз соғлиги яхшиланиб бораётгани ва яна халқ билан учрашишга тайёрланаётганини айтганди.
Таъкидланишича, Габон армияси исён кўтариб, радиостанцияни эгаллаб олиб, Миллий тикланиш кенгашини қуришни эълон қилган ҳарбийларни қўллаб-қувватламаяпти.
Исёнчи ҳарбийлар эса ёшлардан кўмак сўраб мурожаат қилган. Уларни ўз тақдирларига бефарқ бўлмасликка чақирган.
Орадан бир неча соат ўтиб, Габон ҳукумати вакили Ги-Бертрана Мапонгу исёнчилар қўлга олинганини маълум қилган. У мамлакатда вазият 2-3 соатда тўлиқ изига тушиб кетишини таъкидлаган.
Шунингдек, мамлакатдан ташқарида бўлган президент Бонго яқин вақтлар ичида махсус баёнот билан чиқиши кутилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев