...
МЕНЮ
ONLINE TV

Колониядаги исёнда 13 киши ҳалок бўлди


15:10, 08.11.2018 Олам
 5 877

Қурбонлар бундан ҳам кўп бўлиши мумкинлиги айтиляпти.

Кеча, 7 ноябрь куни Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида жойлашган қаттиқ тартибдаги ахлоқни тузатиш колониясида исён келиб чиқган. Натижада турли маълумотларга кўра 13 дан 20 нафаргача маҳбус ҳалок бўлган. Маҳбуслар ғалаёни милициянинг махсус қўшинлари томонидан бостирилган.
 
РИА Новости Суғд вилоятида жойлашган ҳарбий қисмлардаги манбага таяниб, қурбонлар сони 13 нафар эканини таъкидлаган.
 
Маълумотларга кўра, ИШИД аъзоси бўлган маҳбуслардан бири қўриқчининг қуролини олишга муваффақ бўлган. сўнг соқчи ва назоратчилрга қарата ўқ уза бошлаган. исёнчилар колониянинг бир биносини қўлга олишган. Бироқ исён милиция махсус қўшинлари томонидан бостирилган.
 
Воқеада олти нафар ҳуқуқ-тартибот ҳимоячиси жароҳатланиб, шифохонага ётқизилган.
 
Ҳукумат исён юзасидан ҳеч қандай расмий маълумот бермаган. Фақатгина Тожикистон Адлия вазирлиги вакили воқеа жойида махсус тергов гуруҳи исён сабабларини ўрганаётганини маълум қилган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Хўжанд Тожикистон Исён колония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!