...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бортида 137 нафар одам бўлган фрегат танкер билан тўқнашди


15:24, 08.11.2018 Олам
 3 591

Ҳукумат қутқарув операциясини бошлаган.

Бугун, 8 ноябрь куни Норвегияда “Хельге Ингстад” фрегати ва “Сола ТС” танкери тўқнашиб кетди. Бу ҳақда NRK телеканали хабар берди.
 
Фавқулодда вазият мамлакат марказидаги Эйгарден коммунасида эрта тонгда юз берган. Тўқнашувдан сўнг фрегат бошқарувни йўқотиб, соҳилбўйида сирпана бошлаган. Унинг бортида 137 нафар одам бўлган.
 
Ҳукумат олиб борган қутқарув операциясида ҳозиргача 127 киши эвакуация қилинган, етти нафар жароҳатланган бор.


 
Фрегат бортида 10 нафар экипаж аъзоси қолган. Улар кема бошқарувига қараб турибди.
 
Танкерда 23 нафар одам бўлган. Уларнинг саломатлигига ҳеч қандай хавф йўқлиги таъкидланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Танкер Фрегат Норвегия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!