Норвегия Мудофаа вазири Бакке-Йенсен ҳарбий машғулотлар давомида амалга оширилган хато учун узр сўраган.
Туркия НАТО га аъзо мамлакат сифатида Норвегияда ўтаётган ҳарбий ўқув машғулотларидан 40 нафар ҳарбийларини чақириб олган. НАТО қўшинларининг назарий душманлари рўйхатига Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк ва амалдаги Президент Эрдўғаннинг суратлари нишон сифатида қўлланилган.
Рўйхат норвегиялик ҳарбийлар томонидан тузилгани айтилган.
Маълумот учун, Туркия НАТО мамлакатлари орасида армия сони жиҳатдан иккинчи ўринда туради.
Туркия НАТО нинг Сурия ва Афғонистондаги жанговар ҳаракатларида фаол иштирок этади.
Норвегия Мудофаа вазири Бакке-Йенсен ҳарбий машғулотлар давомида амалга оширилган хато учун узр сўраган.
Вазирнинг айтишича, ушбу хато ички компютер тизими орқали содир бўлган ва бу Норвегия ҳукуматининг фикрини англатмаслигини билдирган.
Тахминларга кўра ушбу иш хато эмас, бу атайин амалга оширилган.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ҳам Туркиядан кечирим сўраган ва Туркия Альянснинг муҳим аъзоси эканини билдирган.