...
МЕНЮ
ONLINE TV

НАТО машғулотлари ФЕТО билан боғлиқ бўлиши мумкин


15:03, 19.11.2017 Олам
 2 317

Туркия раҳбариятига қарши қаратилган провокацион ҳолат ФЕТО ташкилоти билан боғлиқ бўлиб чиқиши тахмин қилинмоқда.

НАТО қўшинларининг Норвегияда бўлиб ўтаётган машқларида назарий душманлар рўйхатига Туркия асосчиси Мустафо Камол Отатурк ва амалдаги Президент Эрдўғаннинг суратлари нишон сифатида қўлланилган эди.
 
Рўйхат норвегиялик ҳарбийлар томонидан тузилгани айтилган.
 
Норвегияда бўлиб ўтаётган НАТОга аъзо мамлакатларининг ҳарбий ўқув машғулотларида Туркия раҳбариятига қарши қаратилган провокацион ҳолат ФЕТО ташкилоти билан боғлиқ бўлиб чиқиши тахмин қилинмоқда.
 

Туркия томони НАТОнинг ушбу воқеага нисбатан ўз вақтида муносабат билдирганини таъкидлаган.
 
Норвегиянинг Ставангер ҳудудида ўтаётган “Уч найза” машғулотлари Фатҳуллоҳ Гулен тарафдорлари томонидан ташкил этилгани айтилди.
 
Туркия ҳарбий қўшинлари штаб бошлиғининг айтишича бу сингари кўплаб террорчи ташкилотлар замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилган қуролларга эга.
 
Аввалроқ, 2016 йил 15 июль куни Туркия Республикасида Фатҳуллоҳчи террористик ташкилоти (Fetullahçı Terör Örgütü — FETÖ) томонида содир этилган давлат тўнтаришига уринишда айбдор деб топилган бир неча собиқ ҳарбийлар устида суд жараёни ўз ниҳоясига етгани ҳақида хабар берган эдик.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Норвегия НАТО ўқуви ФЕТО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!