...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ Туркияга санкция киритиш бўйича қонун лойиҳасини мақуллади. Нимага?


15:32, 27.07.2018 Олам
 4 082

Икки мамлакат ўртасидаги қарама-қаршиликлар кучайиб бораётгани кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

АҚШ ва Туркия муносабатларида қарама-қаршиликлар кучайиб бораётганлиги халқаро аренада кенг муҳокамаларга сабаб бўлиб келмоқда.
 
Кеча, 26 июль куни АҚШ Сенатининг ташқи алоқалар бўйича Қўмитаси 701 моддадан иборат “Туркиянинг халқаро молиявий ташкилотлари тўғрисидаги Қонун” лойиҳасини мақуллади. Ушбу қонун лойиҳасида Туркиянинг халқаро молиявий ташкилотлари кредит олиши борасида чекловлар тадбиқ этилиши назарда тутилган. Бу ҳақда АҚШ етакчиси Twitter’даги шахсий саҳифасида маълум қилган.
 
Шунингдек, АҚШ вице-президенти Майк Пенснинг таъкидлашича, расмий Анқара АҚШ фуқароси бўлган насронийлик дини пастори Эндрю Крейг Бронсоннинг қамоққа олинганлиги ушбу қонун лойиҳасини яратилиши учун сабаб бўлган.
 
Агар ушбу қонун АҚШ Конгресси ва Сенати томонидан бир овоздан қабул қилинадиган бўлса, расмий Анқаранинг Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки ва бошқа халқаро молиявий ташкилотлар билан муносабатларида қатор муаммолар юзага келади.
 
Маълумот ўрнида, АҚШ фуқароси Эндрю Крейг Бронсон FETÖ  (Фатхулла терорчилик ташкилоти) ва PKK (Курд ишчи партияси) террорчилик ташкилотларининг аъзоси эканлиги ҳамда жосуслик айбловлари билан қамоққа олинган эди. Унга нисбатан Туркиянинг Измир шаҳар суди 35 йиллик қамоқ жозосини тайинлаган.
 
P.S.: Туркия АҚШнинг F-35 қирувчи самолётларини ишлаб чиқариш лойиҳасига 11 миллиард доллар миқдоридаги маблағни киритиш келишувидан чиққан. Расмий Анқара ташқи сиёсатида Россия билан алоқаларни мустаҳкамлаш устувор қилиб белгиланган ҳамда С-400 зенит ракеталар тизимини сотиб олиш бўйича келишувга эришган.
Санжар Жўра

Теглар:Туркия ФЕТО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!