Боланинг қаршилиги туфайли наркоз бериб жарроҳлик амалиёти ўтказилган.
Октябрь ойининг охирларида стоматологик жарроҳликдан сўнг комага тушган болакай орадан бир қанча вақт ўтгач, аниқроғи 17 ноябрь куни шифохонада вафот этгани маълум қилинди.
Терговчилар бола жасадини кўздан кечирганлар. Россиянинг Томск шаҳрида юз берган бу воқеа юзасидан жиноят иши октябрь охирида қўзғатилгани айтилмоқда.
Айбдорлар аниқланса, уларни Россия Федерацияси Жиноят кодексига асосан икки йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутаётгани хабар қилинган.