...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФЕТОнинг молиявий ҳолати қандай? Элчи жавоб берди


19:26, 14.07.2018 Олам
 3 243

Туркия ФЕТОга қарши жиддий кураш олиб боряпти.

Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор Элчиси Аҳмед Башар Шен ФЕТОнинг 2016 йил 15 июлдаги тўнтаришга қандай тайёргарлик кўргани, ҳозирги молиявий аҳволи ҳақида маълумот берди.
 
“ФЕТО террорчилик ташкилоти – тўнтариш учун 40 йилдан ортиқ тайёргарлик кўрган. Ўтган асрнинг 70-йилларидан Фатҳуллоҳ Гулен ўз шогирдлари сонини тинимсиз орттириб борган. Улар мактаб ва университетларда ўқитилиб, сўнг Туркия давлат идораларига жойлаштирилган.
 
Гулен ўз кадрларини асосан Қуролли кучлар, Адлия, Суд каби муҳим идораларга киритишга уринган. Гуленчилар ўз тарафдорларини лавозимларга тайинланиши учун имтихон саволларининг жавобларини ўғирлаб, ўз ҳамтовоқларига беришгача борган. Биласизми, 15 июлдаги тўнтаришни давлат идораларига жойлашиб олган шундай гуленчилар уюштирган”, дейди Туркия Элчиси.
 
Элчининг таъкидлшича, ФЕТО умуман янгича террорчилик ташкилоти. Унинг асосий тамойили махфийликдир. Ташкилот одамларга таъсир ўтказиш учун ОАВдан ҳам фойдаланган. Туркия ва дунёда қатор йирик телеканал ҳамда нашрлар гуленчилар назоратида бўлган. Муваффақиятсиз исёндан кейин Туркияда ФЕТОнинг ОАВдаги таъсири йўқ қилинган. Аммо ташкилотнинг хориждаги ОАВлар билан ҳамкорлиги сақланиб қолинган.
 
“ФЕТОнинг Туркияда асосий молиявий манбаси бўлган таълим марказларининг ёпилиши ташкилотга катта зарба бўлди. Аммо унинг Туркия ва бошқа мамлакатлардаги бизнеслари ва молиявий манбалари ҳамон даромад келтиряпти”, дейди Аҳмед Башар Шен.
 
Элчининг сўзларига кўра, ташкилотнинг ҳозирги вақтдаги бойлиги 30 миллиард долларга тенг. Ташкилот ўта махфий фаолият олиб боргани учун уларни барча аъзолари ва даромад манбаларини фош қилиш кутилгандан кўпроқ вақт талаб қиляпти. Суд жараёнининг икки йилдан бери давом этиши ҳам унинг пинҳоналиги билан боғлиқ.
 
Эслатиб ўтамиз, 15 июль санаси Туркия Республикаси ва турк миллатининг тарихида демократия ғалаба қилган кун сифатида ўрин олган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия тўнтариш ФЕТО 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!