Душанбедаги хорижий дипломатлар ва маҳаллий давлат органлари ходимлари Хўжанддаги воқеани муҳокама қилишди.
Бугун, 20 ноябрь куни Буюк Британиянинг Душанбедаги элчихонасида Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси вакиллари иштирокида Хўжанддаги қаттиқ тартибдаги ахлоқни тузатиш колониясида исён келиб чиқиши юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Дипломатлар Тожикистон фукаролик жамияти коалициясининг вакиллари билан воқеа бўйича фикр алмашдилар. Ғарб мамлакатлари элчилари маҳбуслар ҳуқуқини бузган давлат масъулларини жазолаш лозимлигини билдирган.
АҚШнинг Душанбедаги элчиси Кевин Коверт фикрича, Тожикистон ҳукумати воқеа юзасидан инсон ҳуқуқларига амал қилган ҳолда, синчковлик билан суриштирув олиб бориши лозим. Маҳбуслар ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш керак.
Маълумот учун, Хўжанд шаҳрида жойлашган қаттиқ тартибдаги колония раҳбари Файзулло Сафарзод суриштирув ишлари якунлангунга қадар ҳибсда сақланади. Бундан ташқари, ахлоқни тузатиш колонияси маҳбусларини оила аъзолари томонидан озиқ-овқат ва кийим-кечак билан таъминланиши вақтинчалик таъқиқланди.