...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди


20:27, 20.11.2018 Жамият
 4 878

Янги ўринбосар 2018 йилнинг январь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Кеча, 19 ноябрдаги буйруғи билан Икром Шерматович Наримов Тошкент шаҳар прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
 
Икром Наримов 1971 йилда Хоразм вилояти Янгибозор туманида туғилган, маълумоти олий-ҳуқуқшунос, 1993 йилда Тошкент давлат университетини ҳамда 2013 йилда Бош прокуратура Олий ўқув курсларини тамомлаган.
 
У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Тошкент транспорт прокуратурасида бошлаб, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокуратураси тизимида турли лавозимларда ишлаб, Тошкент авиация транспорт прокурори лавозимида фаолият юритган.
 
2018 йилнинг январь ойидан буён Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура Тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар