...
МЕНЮ
ONLINE TV

МОҚ: “йил охиригача яна бир лойиҳа фойдаланишга топширилади”


21:00, 20.11.2018 Спорт
 2 736

Қўмита Бош котиби Жасур Матчанов мазкур базанинг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.

Жорий йил якунига қадар Ўзбекистонда яна бир замонавий спорт иншооти қуриб битказилади. Айни пайтда Республика ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб интернатида жаҳон стандартларига жавоб берадиган камондан отиш базасининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитасининг Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Кеча, 19 ноябрь куни Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов мазкур базанинг қурилиш жараёнини кўздан кечирди. Мазкур спорт иншооти қуриб битказилганидан сўнг, бу ерда халқаро спорт мусобақалари, ўқув-машғулот йиғинларини ҳам ўтказиш мумкин бўлади. Базада спортчи ва мураббийлар учун барча шароитлар яратилади. Камондан отиш федерацияси ҳам ана шу ерда жойлашади.
 
Маълумот учун, иншоот шу йил охиригача фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Бадминтон федерацияси президенти Азиз Абдуҳакимов бошчилигида Бадминтон федерацияси биносининг очилиш маросими бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Миллий олимпия қўмитаси камондан отиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!