...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жафарий: “Эрондаги “исён”лар бостирилди”


14:21, 04.01.2018 Олам
 3 079

Қўмондоннинг маълумотига кўра, намойишларда жами 15 минг нафар фуқаро иштирок этган.

Эронда бўлиб ўтаётган норозилик намойишлари тўғрисида хабар берилган эди.
 
Эроннинг “Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси” қўмондони Муҳаммад Али Жафарий 3 январь куни эроннинг барча шаҳарларидаги “исён”лар бостирилгани тўғрисида баёнот берди.
 
Жафарий, “Душманларимиз ҳарбий ва бошқа соҳалардаги таҳдидлари Эронга қарши ишламаслигини билишади ва уларнинг уринишлари муваффақиятсизликка учрайди ... Бугунги кун, исёнларнинг батамом тугатилган куни бўлди”, - деган ўз баёнотида.
 
Жафарийнинг сўзига кўра, охирги ҳафта давомида эронда 96 та “исён” бўлиб ўтган. Унинг таъкидлашича, фақат учта вилоятда куч ишлатишга тўғри келган, қолган ҳолатларда халқнинг ўзи “исён”ни бартараф этган. Қўмондоннинг маълумотига кўра, намойишларда жами 15 минг нафар фуқаро иштирок этган.  
 
Эрондаги норозилик намойишлари тўғрисида ишончли хабарлар йўқ. Эрон телевидениеси амалдаги тузумни қўллаб-қувватловчилар томонидан уюштирилган халқ намойишларини эфирга узатмоқда.
 
Жорий йилнинг 3 январ кунигача Эрон шаҳарларидаги намойишлар натижасида камида 22 киши ҳалок бўлган. Ҳалок бўлганларнинг орасида уч нафар полициячи, икки бола бор. Теҳронда 31 декабрдан 2 январгача 450 дан ортиқ одам қўлга олинди.
Обил Сафаров

Теглар:Эрон Исён Жафарий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!