...
МЕНЮ
ONLINE TV

Россиянинг Суриядаги ҳарбий базасига ҳужум уюштирилгани расман тасдиқланди


13:04, 04.01.2018 Олам
 3 463

Шунингдек, бу зарбалар натижасида икки нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани тўғрисида баёнот берди.

Аввалроқ, Сурияда Россиянинг 7 та ҳарбий самолёти йўқ қилингани тўғрисида хабар берилган эди.

Россия Мудоффаа вазирлиги бугун расман самолётларнинг йўқ қилингани тўғрисидаги хабарни инкор қилди. Аммо, ўтган йилнинг 31 декабр куни, кечқурун Хмаймим авивбазасига миномётлар ёрдамида зарба берилганини тасдиқлади. Шунингдек, бу зарбалар натижасида икки нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани тўғрисида баёнот берди.

Ҳозирги вақтда, Сурия хавфсизлик органлари томонидан бу ҳужумни уюштирган жангарилар гуруҳини аниқлаш ва батараф этиш чоралари кўрилмоқда. 

Демак, Россиянинг Хмаймимдаги авиабазасига ҳақиқатда ҳам 31 декабрь куни ҳужум уюштирилган ва бунинг натижасида икки нафар ҳарбий қурбон бўлган. Самолётлар эса талофат кўрмаган.
Обил Сафаров

Теглар:Сурия Россия Хмаймим 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!