2017 йилнинг охирига нисбатан товарлар нархи ўртача 9,1 %га ошиб, хизматлар эса 10,7 %га қимматлашган.
Йилнинг ҳар бир ойидаги истеъмол нархлари ўзгариши таҳлилига кўра, иқтисодиётга сезиларли даражадаги инфляцион босим жорий йилнинг I чораги (уч ой мобайнида инфляция 4,9 %га ошган) ва сентябрь-октябрь ойлари (ойига мос равишда 1,8 % ва 1,3 %) давомида кузатилган.
Ой давомидаги умумий нархлар даражасининг ўсишига товарлар 1,5 %, хизматлар эса 0,5 %га таъсир этган.
2017 йилнинг охирига нисбатан товарлар нархи ўртача 9,1 %га ошиб, хизматлар эса 10,7 %га қимматлашган.
Йиллик инфляция даражаси таҳлили натижаларига кўра (2018 йилнинг октябрь ойи, ўтган йилнинг мос ойига нисбатан), жорий йилнинг биринчи саккиз ойи давомидаги инфляция даражасида босқичма-босқич пасайиш тенденцияси кузатилган. Сентябрь ойидан эътиборан йиллик инфляция даражаси яна ўсиш томон силжий бошлади ва октябрь ойи 2017 йилнинг октябрь ойига нисбатан 16,3 %ни ташкил қилди.
Жорий йилнинг октябрь ойига келиб, озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ой давомидаги ўсиш суръати ушбу даврдаги ноозиқ-овқат маҳсулотлар ва хизматлар нархлари даражасидан бирмунча юқорироқ бўлди. Озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари 2,3 %га ошган вақтда, хизматлар ҳамда ноозиқовқат маҳсулотлар нархлари умумий нархларнинг кўтарилишида фақатгина 0,5%га таъсир этди.
Йил бошидан мазкур гуруҳлар кесимидаги нархларнинг ўзгариши таҳлилига кўра, юқоридаги вазиятнинг аксини кўришимиз мумкин, яъни, нархларнинг ошиши борасидаги етакчилик – хизматлар соҳасига тегишлидир (10, 7 %).
2018 йилнинг ҳар бир ойидаги нархларнинг ўзгариши таъсири таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, январь ойидаги инфляцион босим озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг сезиларли даражада ошиши билан бевосита боғлиқ.
Февраль ва март ойларидаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши деярли тенг нисбатда кузатилган бўлиб, хизматлар соҳасидаги нархлар ўзгариши тенденциясидан устун келди.
Апрель ва май ойларида маъмурий жиҳатдан тартибга солинадиган тарифлар нархларининг кўтарилиши сабабли таъсир даражаси бўйича диққат-эътибор хизматлар соҳасига қаратилди.
Июнь ва июль ойларида истеъмол бозорларининг янги етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўйинганлиги, шунингдек, парранда гўшти маҳсулотлари ва тухум нархларининг арзонлашганлиги натижасида нафақат озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг арзонлашишига, балки, умумий истеъмол нархлари индекси даражасининг пасайишига замин яратди.
Август ойида нархлар ўзгаришининг таъсири йирик гуруҳлар бўйича деярли тенг даражада тақсимланганлиги билан тавсифланади.
Сентябрь ойидан бошлаб озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кўтарилиши ва таъсир даражаси борасида яна етакчи ўринга чиқиб олди.
Октябрь ойида ҳам ушбу тенденция давом этиб, умумий инфляциянинг ўсишида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ошганлиги асосий ўрин эгаллаган. Айнан шу омил сабабли октябрь ойида инфляция 1,0 фоиз даражага (кейинги ўринларда ф. д. ) ўсди. Ой давомида умумий кўрсаткичларда нархларнинг ўсишига ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,2 ф. д., хизматлар эса 0, 1 ф. д. таъсир кўрсатди.