...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чилонзордаги фожиа: болалар дафн этилди


11:59, 01.11.2018 Жамият
 28 128

Қозонхонага Baxi русумидаги “котел” ўрнатилган ва қолган ускуналар қўлбола тарзда уланган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги кеча, 31 октябрь куни  Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Дилхуш кўчаси 37-уйда истиқомат қилувчи фуқаро А.Акбаров хонадонида қайд этилган фожиали ҳолатга таом эмас, балки ис газидан ўткир заҳарланиш сабаб бўлганини расман эълон қилди.
 
Аввалроқ, QALAMPIR.UZ ҳам мазкур масаласи юзасидан ўз суриштирувларини бошлагани ҳақида маълум қилган эдик.
 
Аниқлаган маълумотларимизга қараганда, А.Акбаров турмуш ўртоғи Хаитова ва 4 фарзанди билан икки қаватли шахсий уйида яшаган. Ушбу уйнинг ертўласи ҳам бўлган ва иситиш тизими, қозонхона ертўлага жойлаштирилган. Қозонхонага Baxi русумидаги “котёл” ўрнатилган ва қолган ускуналар қўлбола тарзда уланган.
 
Ис гази биринчи қаватдан иккинчи қаватга кўтарилган. Хонадон эгаси А.Акбаров ва унинг турмуш ўртоғига жиддий таъсир етмаган. Иккинчи қаватдаги деразаларнинг ёпиқ тургани оқибатида, 4 нафар фарзандлар қурбон бўлган.
 
Кеча, 31 октябрь кунининг ўзида А.Акбаровнинг фарзандлари Азиза Акбарова (1996 йил), Эъзоза Акбарова (2001 йил), Ирода Акбарова (2003 йил) ва ўғли Фаррух Акбаров (2012 йил) аср намозидан сўнг дафн этилган.
 
QALAMPIR.UZ А.Акбаров, У.Хаитова ва уларнинг яқинларига чуқур таъзия билдиради.
 
Фуқораларни газ ва электр мосламаларидан фойдаланишда эҳтиёткорликка чақирамиз. 

Теглар:Котел Чилонзорлик оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар