...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага фотиҳа, ноябрь охирида эса тўй эди – Чилонзорлик оиланинг тўнғич қизи турмушга чиқиш арафасида бўлган


15:50, 31.10.2018 Жамият
 34 493

Азиза Акбарова Тошкент давлат педогогика университетининг 3-курс талабаси бўлган.

Аввалроқ, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани “Дўмбиробод” МФЙ, Дилхуш кўчасида яшовчи оиланинг бирданига тўрт фарзанди ўз уйида вафот этгани ҳақида хабар берган эдик. Мазкур масала юзасидан QALAMPIR.UZ ўз суриштирувларини бошлаб юборди.

Шуни маълум қиламиз, эртага, 1 ноябрь куни ушбу оиланинг тўнғич фарзанди – 1996 йилда туғилган Азиза Акбаровани турмушга бериш олдидан фотиҳа тўйи маросими бўлиб ўтиши керак бўлган. Аниқлашимизча, тўй ноябрь ойининг охирларига режалаштирилган. Куёв эса ушбу хонадонга девор қўшни бўлган.

Азиза Акбарова Тошкент давлат педогогика университетининг 3-курс талабаси бўлган.

Эслатиб ўтамиз, 1996 йилда туғилган Азиза Акбарова  2001 йилда туғилган Эъзоза, 2003 йилда туғилган Ирода ва 2012 йилда туғилган Фаррух вафот этган.



Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги уларнинг вафоти билан боғлиқ дастлабки тахминларни эълон қилди.

Тиббий кўрик ва текширув натижаларига кўра уларга “Овқатдан заҳарланиш” дастлабки ташхиси қўйилган.

Теглар:Чилонзорлик оила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар