Шунга ўхшаш ҳолат 1 ноябрь куни Юнусобод туманида ҳам кузатилди. Натижада уч киши вафот этган.
Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи Д.Х. (исмли аёл)нинг уйида ижарада яшовчи 4 нафар қизлар ошхонадаги газ плитасини ёқиб, ухлаб қолишган. Оқибатда қизлар ис газидан захарланган. Улардан 2 нафарига шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилган, 2 нафари эса шифохонага ётқизилганлар.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Тошкент шаҳрида ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этиш билан боғлиқ икки ҳолат қайд этилганди. 31 октябрь куни Чилонзор туманида истиқомат қилувчи А.Акбаровнинг тўрт фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этди.
Шунга ўхшаш ҳолат 1 ноябрь куни Юнусобод туманида ҳам кузатилди. Натижада уч киши вафот этган.