У автомобилни Асалобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
Пойтахтнинг Яшнобод туманида яшовчи 67-сонли ўрта мактабнинг юқори 9-синф ўқувчиси М.Қ. синфдоши М.А. билан отасига тегишли Mercedes benz русумли автомашинани ҳужжатларсиз Асалобод кўчасида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
Натижада автомашина йўловчиси, 67-сонли ўрта мактабнинг 9-синф ўқувчиси М.А. жароҳат олиб шифохонага келтирилганида вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.