...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўқитувчи ва мураббийлар учун хиёбонлар ташкил этилади


14:28, 05.11.2018 Жамият
 2 900

Хиёбонларнинг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”ни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
 
Қарор билан “Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари”нинг концепцияси тасдиқланди.


 
Концепция хиёбонларни ривожлантириш ва унинг доимий фаолиятини ташкил этишнинг қуйидаги асосий йўналишларини назарда тутади:
 
  • инфратузилма ва моддий-техник базани такомиллаштириш;
  • таълим ва маърифий фаолиятни ривожлантириш;
 
  • маданий-маънавий дам олиш хизматларидан кенг фойдаланиш;
 
  • болалар учун кўнгилочар майдончалари ташкил этиш;
 
  • аждодлар томонидан тўпланган тарихий ва маданий тажриба жамият аъзоларининг индивидуал ва умумий ривожланиши учун зарур шарт эканлигини жамоатчилик онгига сингдириш.
 
Тематик хиёбонлар фаолияти 2018–2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида йўлга қўйилади.
 
Мазкур хиёбонларда ўқитувчи ва мураббийларнинг сиймосини акс эттирувчи, уларнинг нуфузини оширувчи монументлар, кутубхоналар, илмий-маърифий бинолар, музейлар ёки кичик кўргазма заллари ва бошқа кўнгилочар объектлар ташкил этилади.
 
Хиёбонларнинг намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Ўқитувчилар хиёбони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар