Расмий Деҳли ва Москва С-400 ЗРКни етказиб бериш бўйича келишувга эришди.
Маълум бўлишича, ракета комлексларини етказиб беришда тўлов рублда амалга оширилади. Бу тўғрида келишув ҳақида илк бор гап-сўзлар пайдо бўлганда ҳам айтилган.
Ҳиндистон “Триумф”ни сотиб олган учинчи хорижий давлат бўлади. Аввалроқ бу қуролдан Хитой ва Туркия харид қилган.
Ҳиндистоннинг С-400 комплексини сотиб олиши АҚШга ҳуш келмаслиги аниқ. Америка президенти Дональд Трамп бир неча марта Россиядан қурол сотиб олувчилар АҚШ санкцияларига дучор бўлиши ҳақида айтиб ўтган.
Маълумот ўрнида, Россия президенти Владимир Путин ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди 2016 йил октябрда С-400 “Триумф” зенит-ракета комплексларини етказиб бериш бўйича келишиб олгандилар.
Таъкидлаш жоизки, Россия ва Ҳиндистон ҳарбий-техникавий соҳада йирик шериклар ҳисобланади. Ҳинд армияси, Ҳарбий ҳаво кучлари, Ҳарбий денгиз флотидаги 70 фоиз қурол-яроғ рус ва совет қуроллари ҳисобланади. Ҳар йили Россия Ҳиндистонга бир неча миллиард долларга тенг қурол етказиб беради.