...
МЕНЮ
ONLINE TV

Унутиб боряпсизми? Хотирангиз нима учун пасайиб бораётганини айтамиз


10:51, 17.12.2018 Саломатлик
 9 594

Олималарнинг тадқиқотларига кўра 60-65 ёшдан сўнг инсон миясида ўзгаришлар содир бўлади, жисмоний фаоллик сусаяди.

Ҳозирги кунда хотира сусайишига жуда кўп дуч келамиз.  Олимларнинг тадқиқотларига кўра, 60-65 ёшдан сўнг инсон миясида ўзгаришлар  содир бўлади, жисмоний фаоллик сусаяди. Бунинг натижасида эслаб қолиш даражаси пасаяди. Бугун нафақат ёши катталар ва кексалар, талабалар, 35 ёшгача бўлган ёшларда ҳам хотиранинг пасайиб бориши учраб туради. Масалан, ўқиган китобларининг вақти келиб хотирада қолмаётгани,  қисқа маълумотлар, базан телефон рақамлар ҳам кам вақт ёдда сақланиб кейин унутилаётгани тез-тез содир бўлади.
 
Терапефт, бош амалиёт шифокори Нодира Амонованинг таъкидлашича, инсон мияси жуда кўп ахборотни қабул қилади ва жавоб қайтаради. Ақлий меҳнат натижасида мия кўп ишлайди. Буларнинг ўрнини тўлдириш учун эса, керакли витаминлар, минераллар зарур.
 
“Ҳозирда хотира сусайиши билан мурожаат қилаётганларнинг аксариятини 25-40 ёш атрофидагилар ташкил этмоқда.  Баъзан ўсмирлар ҳам бу ҳолатдан шикоят қилишади”, дейди шифокор.
 
Шифокордан маслаҳатлар!
 
Хотира сусайишининг сабаблари
 
1. Доимий стресс ҳолатида бўлиш
2. Нотўғри овқатланиш
3. Доимий чарчаш
 
Агар хотира сусайиши юқоридаги ҳолатлар билан боғлиқ бўлса, унда дориларсиз даволаш имкони бор. Бунинг учун яхшилаб дам олиш зарур. Бундан ташқари овқатланиш тартибига қатъий риоя қилиш талаб этилади. Кўпроқ ёнғоқ, денгиз  маҳсулотлари, мевалар, буғдой исътемол қилиш керак. Чунки бу маҳсулотлар таркибида Б1, кальций, магний, бўлиб, мия ҳужайраларининг эркин ҳаракатланишида ёрдам беради. 
 
Ёд микроелементи  ҳам муҳим ҳисобланади. Ушбу микроелемент гармонларни меъёрда сақлайди. Ўртача ёшдаги одамларда 150 мкг, ҳомиладор аёлларда эса 200 мкг ёд керак. Ёд асосан гулкарамда, хурмода, балиқда кўп учрайди.
 
Зарарли одатлардан воз кечиш, спиртли ичимликлардан ҳимояланиш керак. Алкоголь нафақат мия фаолиятига, балки бутун организмга салбий таъсир кўрсатади.
 
Бир кунда энг ками 8 соат ухлаш зарур. Сабаби мия нормал ҳолатда дам олмаслиги оқибатида чарчаш ҳисси пайдо бўлиб, хотирага салбий таъсир кўрсатади.
 
Сув  айниқса муҳим
 
Инсон миясининг 70 фоиздан кўпроқ қисмини сув ташкил қилиб, меъёрида исътемол қилмасак хотира пасайишига ўз таъсирини кўрсатади. Кунига 2 литрдан сув ичиш тавсия этилади. Чой ҳам бунинг таркибига киради.
 
Бундан ташқари, ҳам жисмоний, ҳам ақлий меҳнатни бирга олиб бориш керак. Кўпроқ китоб ўқиш ва шеър ёд олиш,  ҳар кечда 0,5-1 соат  тоза ҳавода сайр қилиш жуда самарали.
 
Баъзида витаминлар етишмаслиги натижасида дори препаратларидан фойдаланишни тавсия этамиз. Дори  маҳсулотларидан фолий кислота, йодофол  баъзан йодомарин тавсия этилади.
 
Юқоридагилар болаларга ҳам тавсия этилади.
Фарангиз Акромова

Теглар:Хотира 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!