...
МЕНЮ
ONLINE TV

Долларнинг расмий курси 8300 сўмга яқинлашди


13:25, 19.11.2018 Жамият
 3 404

Хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 20 ноябрь кунидан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини белгилади.
 
Унга кўра, бир АҚШ доллари 8277 сўм 53 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга нисбатан 6 сўм 26 тийинга қимматлади.
 
Евро курси эса 76 сўм 63 тийинга арзонлаб, 1 евро 9451 сўм 28 тийинни ташкил этди.


 
1 Россия рубли нархи 125 сўм 56 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтага нисбатан 3 сўм 77 тийинга арзонлади.
 
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Теглар:Валюталар курси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар