...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага Тошкентда ёмғир ёғади


13:52, 19.11.2018 Бу қизиқ
 5 090

Сешанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 20 ноябръ куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +3...+5, кундузи +8...+10 даража бўлади. Шамол тезлиги 7-12 м/сга етади ва вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
 
Фарғона водийсида ҳаво  кечаси +0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлиши кутилмоқда. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +0...+5, кундузи +8...+13 даража бўлади. Ҳаво булутли бўлиб, эрталаб ёмғир ёғиши мумкин. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +10...+15 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 5-10м/сга етади.  Хаво булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади.


 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5...,0 кундузи +2...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -5...0, кундузи эса 0...+5 даража бўлади. 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Вақти-вақти билан ёмғир аралаш қор ёғади.
Сарвиноз Ҳайдарова

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!