Қўқон филиалига 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриатнинг 5 та таълим йўналишлари бўйича қабул квотаси 125 та этиб белгиланган.
Ҳужжатда Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига 2018/2019 ўқув йили учун бакалавриатнинг 5 та таълим йўналишлари бўйича қабул квотаси 125 та этиб белгиланган.
Қарорга кўра Филиалнинг 2018/2019 ўқув йили учун талабалар контингенти Фарғона вилоятида доимий яшаётган (доимий прописка қилинган) республика олий таълим муассасаларига 1-иловада белгиланган таълим йўналишлари бўйича ҳужжат топшириб, тест синови натижаларига кўра ўқишга кира олмаган, бироқ тўплаган баллари энг юқори баллнинг 30% дан кам бўлмаган абитуриентлар ҳисобидан тўлов-контракт асосида шакллантирилади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги республика олий таълим муассасаларидан Тошкент давлат техника университети Қўқон филиалига фаолият юритиш учун таклиф этилган профессор-ўқитувчиларни уй-жой билан таъминлаш, узоқ муддатли, имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш чораларини кўриши қайд этилган.