Ўзбекистонда VII асрга оид “Усмон Қуръони” сақланиб келинади.
Ҳозирги кунга қадар Қуръон китобининг бир нечта қадимий қўлёзма нусҳалари сақланиб қолган. Жумладан, Ўзбекистонда VII асрга оид “Усмон Қуръони” сақланиб келинади.
Дунёдаги энг йирик ҳажмли ва энг оғир босма Қуръон китоби қаердалигини биласизми? У ҳолда сизга “Qalampir.uz” маълум қилади.
Жумладан, 2011 йил Россия Федерациясининг Татаристон Республикаси буюртмасига кўра, Италиянинг “Реверра ЛТД” компанияси томонидан яратилган. Ушбу китоб 632 саҳифадан иборат бўлиб, ҳажми 2 метрга бир ярим метр, оғирлиги 800 килограмни ташкил этади.
Ушбу Қуръон Гиннесснинг рекордлар китобига киритилган бўлиб, ҳозирда Татаристоннинг Болгар шаҳрида доимий кўргазмага қўйилган.