...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нью-Йоркда Виталий Чуркин билан видолашув маросими ўтказилди


11:08, 23.02.2017 Олам
 2 229

2006 йил 8 апрелдан буён Россиянинг БМТдаги доимий вакили бўлган Виталий Чуркин 65 ёшга тўлишидан бир кун аввал, яъни 20 февраль куни Нью-Йоркда вафот этди.

22 февраль куни Нью-Йорк жойлашган БМТ қошидаги Россия ваколатхонасида душанба куни тўсатдан вафот этган Виталий Чуркин билан видолашув маросими ўтказилди. Бу ҳақда ТАСС хабар тарқатди.
 
Мотам маросими оммавий тарзда ўтказилмаган бўлса-да, унда юзга яқин киши иштирок этди. Маросимда 64 ёшида вафот этган Виталий Чуркиннинг беваси Ирина Чуркина ва ўғли Максим, шунингдек, Россиянинг АҚШдаги элчиси Сергей Кисляк, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш сўзга чиқди.
 
2006 йил 8 апрелдан буён Россиянинг БМТдаги доимий вакили лавозимини эгаллаб келган Виталий Чуркин 65 ёшга тўлишидан бир кун аввал, яъни 20 февраль куни Нью-Йоркда вафот этди. Россия ваколатхонасида байроқ туширилиб, ҳамдардлик китоби очилди.
 
Аввалроқ, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакилларидан бири бўлган Мария Захарова Виталий Чуркиннинг тобути 23 февраль куни Москвага келтирилиши ва кейинги куни Россияда мотам маросими ўтказилиши ҳақида маълум қилган эди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Виталий Чуркин 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!