...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТда Виталий Чуркин ўрнида бошқа вакил иш бошлади


16:15, 24.02.2017 Олам
 1 961

Марҳум Виталий Чуркин ўрнига Петр Ильичев Россиянинг БМТдаги доимий вакили вазифаларини вақтинча бажаради.

Бугун, 24 февраль куни Россиянинг БМТдаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Петр Ильичев марҳум элчи Виталий Чуркиннинг вазифасини вақтинча бажаришга киришди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берган.
 
У Россиянинг БМТдаги янги вакили тайинлангунича ушбу лавозимда қолади.
 
Маълумот учун, собиқ элчи Виталий Чуркин 64 ёшида, 20 февраль куни АҚШда вафот этди. Бу эса охирги уч ой ичида лавозими давомида ҳаётдан кўз юмган еттинчи рус дипломати ҳисобланади. Бундан аввал, 26 январь куни собиқ элчи Александр Кадакин Ҳиндистонда вафот этган эди.  
Дурдона Расулова

Теглар:Виталий Чуркин Петр Ильичев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!