...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир Иноятов ва Шодмонов фаолиятини танқид қилди


19:44, 17.04.2018 Жамият
 14 156

Бугун, 17 апрель кунм Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида Халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ва Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновнинг фаолияти қаттиқ танқид қилинди. 

Абдулла Арипов бугун ўқитувчи ва шифокорларнинг мажбурий меҳнатга жалб этилиши одатий ҳолга айланиб қолгани ҳамқида куйиниб гапираркан, бу борада вазирлар Иноятов ва Шодмонов ҳеч қандай чора-тадбирлар кўрмаганини таъкидлади. 

Бош вазир Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирларига юзланди:

"Халқ таълими вазири мактаб ўқитувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилинаётганини била туриб, ҳеч қандай чора-тадбир кўрмаган. Бирорта ўқитувчи манфаатини ҳимоя қилмаган. Ё бирор ҳоким билан алоқага чиқдингизми? 

Ёки сиз Алишер Шодмонов қайси вилоят ҳокими билан гаплашгансиз. Ё қачон менинг ёнимга, ўринбосарларимнинг ёнига келиб бу ҳақда айтгансиз? Сизлар Президентимиз олиб бораётган сиёсатга хилоф иш қиляпсиз! 

Бош вазир ўринбосари Қаҳрамон Акмалов ҳам бу масалар устида шуғулланишга вақт топмаган. 

Соғлиқни сақлаш вазиридан тиббиёт ходимлари мажбурий меҳнатга жалб этиляптими, деб сўрасак, йўқ, бизда бундай ҳолат аниқланмади деб жавоб берди. Мажбур бўлиб ўзимиз сўраб-суриштирдик, ОАВ орқали билдик. Чунки одамлар ОАВга кўпроқ ишонади.

Халқ таълими вазири, қачон ўқитувчининг таълим бериш сифатини ошириш устида ишлайсиз.

Соғлиқни сақлаш вазири, қачон тиббиёт сифати устида ишлайсиз? Энг қизиғи, шифокорларингиз оқ ҳалатида кўча супиргани чиқади, кейин шу кийимида беморни қабул қилади", дейди Ҳукумат раҳбари. 

Йиғилиш давом этмоқда.
Қамариддин Шайхов,
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари

Теглар:Абдулла Арипов Улуғбек Иноятов Алишер Шодмонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар