Аввалроқ, бугун, 17 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Унда Бош вазир барча ҳудудлардаги аҳволга чидаб бўлмаслигини айтади.
"Андижонда ўқитувчилар мунтазам мажбурий меҳнатга жалб қилинган ва бунга вилоят ҳамда шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари бош-қош бўлган.
Бундан ташқари, ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилинибгина қолмай, моддий ёрдам беришга мажбур қилинган. Улар қимматбаҳо гул ва дарахт кўчатларини олиб, ҳудудларга экканлар.
Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги янги қурилган уй-жойларни эса ўз маблағлари эвазига буюмлар олиб, тозалаганлар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Бандлик ва меҳнат вазирлигига жамоат ишлари учун 714 миллиард сўм ажратилди. Бироқ ҳокимлар бундан бехабар. Улар "касал", улар ўқитувчи ва шифокорларни ишлатиши керак", дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов.

Қамариддин Шайхов,
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари