...
МЕНЮ
ONLINE TV

Сурия ва Россия емаган сомсасига пул тўлайдими?


19:19, 17.04.2018 Олам
 11 015

Думадаги аҳоли кимёвий ҳужум ҳақида ҳеч нима демаган.

АҚШ ва унинг иттифоқчилари Сурия ҳукуматини жорий йил 7 апрель куни мухолифат ва тинч аҳолига нисбатан кимёвий қурол ишлатганликда айблаган. Шунингдек, бу ҳужумда улар Президент Асаднинг ҳомийси Россияни ҳам тенг даражада жавобгар эканини таъкидлаган эди.
 
Аммо хорижий ОАВ нашрлари Суриянинг Дума шаҳридан кимёвий ҳужум белгиларини топилмаганини маълум қилди.
 
Маълумот ўрнида, Суриядаги вазият охирги ойларда кескинлашиб кетди. Кўплаб ОАВ жангариларга ишониб расмий Дамашқни Думада кимёвий қурол ишлатганликда айблади.
 
Шундан сўнг, Россия Ташқи ишлар вазирлиги кимёвий ҳужум амалга оширилганини рад қилиб, буни террорчилар томонидан уюштирилган бўлиши мумкинлигини таъкидлаган эди.
 
“Биз ҳужум рўй берган жойга яқин бир даҳага келдик. Мен бир нечта маҳаллий аҳоли вакиллари билан суҳбатлашдим. Бу кимёвий ҳужум бўлган жойдан бир неча кўча нарида.
 
Мен гаплашган одамлардан ҳеч бири ўша куни рўй берган кимёвий ҳужумни кўргани ёки эшитгани ҳақида гапирмади. Улар одатий ишлари билан машғул эканликларини айтдилар”, дейди хорид журналисти.
 
Шундан сўнг улар кўпроқ одам билан суҳбатлашиш учун Думанинг бошқа районларига борганлар ва 30-40 нафар аҳоли билан кимёвий хужум ҳақида гаплашганлар.
 
Журналистлар суҳбатлашган барча кимёвий ҳужумни кўргани ёки эшитгани ҳақида ҳеч нима демаган.
 
Бундан ташқари, улар шаҳарда узоқ вақтдан бери яшаб келишларини ва баъзилар ҳужум амалга оширилгани таъкидланаётган жойга жуда яқин бўлганликларини айтган.
 
Сўров ўтказилган барча фуқаролар кимёвий ҳужум ўша вақтда Думани эгаллаб турган муҳолифат томонидан уюштирилганини айтган. Жангариларнинг мақсади шу орқали Сурия армиясини чалғитиш ва шаҳардан қочиб кетиш бўлган.
 
Кимёвий ҳужум ҳақидаги хабарлардан кейин жорий йил 14 апрель куни АҚШ, Буюк Британия ва Франция Сурияга ракета ҳужуми амалга оширгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Иттифоқчиларнинг бу ҳаракатини Россия, Эрон, Куба ва Хитой қоралаб чиқди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Сурия Россия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!