Тошкент кўчаларида ўзи олган суратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирган ва мамлакатда эканига ишора берган.
Июлнинг иккинчи ярмида АҚШга қайтиб кетган журналист “Америка овози”да Ўзбекистондаги саёҳатига доир бир неча кўрсатувлар, интервьюлар беришга улгурди. Ҳатто, ўзи туғилиб, ўсган ҳовлидан ҳам “Мобил салом” йўллади.
Бугун, 27 август куни Навбаҳор Имомова яна АҚШдан Ўзбекистонга келди. Навбатдаги ташриф мақсади шунчаки таътил эмас, балки “Америка овози” учун материаллар тайёрлаш, интервьюлар уюштириш...
Имомова бугуннинг ўзида Тошкент кўчаларида ўзи олган суратларни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштирган ва мамлакатда эканига ишора берган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 15-17 май кунлари АҚШга амалга оширган ташрифи олдидан “Америка овози” телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомовага Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мамлакатда доимий фаолият олиб бориш ҳуқуқини берувчи рухсатнома берилган эди. Мирзиёев “Оқ уй” қароргоҳида журналистлар билан мулоқотга киришар экан, ўзбек тилидаги савол билан юзланган Навбаҳор Имомовани Ўзбекистонга таклиф қилган.