...
МЕНЮ
ONLINE TV

Навбаҳор Имомова тадбиркорларда ақл ва фаросат етишмаслигини айтди


13:01, 17.09.2018 Жамият
 13 685

Дарвоқе, журналист Ўзбекистондаги интернет сифати жуда пастлигидан ҳам бир неча бор шикоят қилган.

Аввалроқ, “Америка овози” телерадиоси журналисти Навбаҳор Имомова яна Ўзбекистонга келгани, айни вақтда турли ташкилотларда бўлиб, соҳа ходимларидан интервьюлар олаётгани, Ўзбекистондан лавҳалар тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Имомованинг Facebook’да ўқувчилари бисёр. У доим ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали ўзи тайёрлаган лавҳаларни ва гувоҳ бўлган воқеаларини ўқувчилари билан бўлишиб келади. У куни кеча Ўзбекистондаги тадбиркорлик муҳити, айниқса, Тошкентда хизмат кўрсатиш сифати ҳақида мулоҳазаларини Facebook’даги саҳифасига ёзиб қолдирди.
 
“Тадбиркорни даромад бой қилади. Бу эса хусусан Тошкентда керакмасга ўхшайди. Чунки хизмат (сервис) сифати кўп ҳолларда қониқарсиз. Янги кафеларда ҳам, “миллий таомлар”да ҳам, манаман деган бутиклар, савдо марказлари ва оддий дўконларда ҳам. Олдингидан анча яхши дейишингиз мумкин. Балки... лекин хизматни яхшилаш учун даҳо бўлиш шарт эмас. Бу тадбиркорликнинг асосий шарти. Мамлакатда пул бор, талаб бор, аммо ақл ва фаросат етишмайди”, деб ёзади Имомова.
 
Дарвоқе, журналист Ўзбекистондаги интернет сифати жуда пастлигидан ҳам бир неча бор шикоят қилган. Интернет сифати яхши бўлсин, тайёрлаган материалларимни интернет орқали улашишда муаммоларга дуч келмай деб Бўстонлиқдаги ота ҳовлисига бормай, Тошкентдаги нуфузли меҳмонхонага жойлашганини, аммо интернет меҳмонхонада ҳам сифатсиз эканини айтади журналист. 

Теглар:Навбаҳор Имомова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар