Манхут тайфуни сўнгги ўн йилликларда бу минтақага урилган энг кучли тўфон деб таькидланмоқда.
Тўфон дастлаб, Гуандун провинциясига етиб борди ва ҳозиргача икки киши унинг қурбонига айланди. ОАВнинг хабар беришича, Гуандун ҳамда Хаинан оролида жами 2,5 миллион киши эвакуация қилинган.
Гонконгда бўрон биноларни бузмоқда ва шаҳарга жиддий зарар етказмоқда. Тайфун тобора Хитойнинг ички қисмига кириб бормоқда ва куннинг иккинчи қисмида Гузоу, Чонқин ва Юнан ҳудудларига етиб бориши кутилмоқда.
Гонконгдаги вайронгарчиликларга сабаб бўлган тўфон видеолари интернет тармоқларида тезлик билан тарқалмоқда. Одамлар тушкунликка тушиб қолган. Транспорт хизматлари тўхтаб қолган, авиарейслар бекор қилинди, поезд қатнови тўхтатилган ва асосий йўллар ёпилган.
Шаҳар ҳукумати олдиндан чоралар кўргани боим қурбонлар сони кам, лекин минглаб одамлар бошпанасиз қолди. Ҳозирда шаҳар маъмурияти одамларга иложи борича ташқарига чиқмасликни ҳамда хавфсиз жойларда тўфоннинг пасайишини кутишни тавсия қилмоқда.
Синоптиклар Манхут тайфуни қуруқлик ҳудудига кириб боргани сари секин-асталик билан пасайиши ва ҳафта ўрталарига бориб тўхташини тахмин қилишмоқда
Манхут тайфуни сўнгги ўн йилликларда бу минтақага урилган энг кучли тўфон деб таькидланмоқда.