...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг йирик штатлари катта тўфон сабаб жиддий зарар кўради


16:03, 28.05.2018 Олам
 2 812

Тўфоннинг тўғридан-тўғри келтирувчи зарари 400-500 миллион долларга тенг бўлади.

АҚШга Мексика кўрфазидан бир миллиард доллардан ортиқ зарар келтириши тахмин қилинаётган “Альберто” довули яқинлашиб келмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” нашри хабар берди.
 
Мутахассисларнинг фикрича, тўфоннинг тўғридан-тўғри келтирувчи зарари 400-500 миллион долларга тенг бўлади. Устига-устак, ҳудуд туристлар оқими камайишидан яна 600 миллион доллар зарар кўради.
 
Тўфон унга ҳамроҳлик қилувчи шамол тезлиги соатига 62 километрга етса, алоҳида ном билан аталади. “Альберто” 2018 йил ном берилган илк субтропик довул бўлди. Тезлиги соатига 119 километрга етганда у довулга айланади.
 
Маълумот ўрнида, “Альберто” довули Кубада 5 минг одамни эвакуация қилинишига сабаб бўлди. АҚШда эса яқинлашаётган тўфон сабаб Алабама, Флорида ва Миссисипи штатларида фавқулодда ҳолат жорий қилинган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:АҚШ Альберто тўфони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!