“Ўзпарандасаноат” уюшмаси раислигида ишлабётган Исматуллаев Рустам Маҳмудович лавозимга тайинланди.
Унинг ўрнига шу вақтга қадар “Ўзпарандасаноат” уюшмаси раиси лавозимида ишлаб келаётган Исматуллаев Рустам Маҳмудович Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув ҳужалиги масалалари бўйича ўринбосари – вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлигининг Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Рустам Исматуллаев 1960 йил Наманган вилояти, Уйчи туманида таваллуд топган. 1987 йили Тошкент давлат университети (сиртқи) тамомлаган. Маълумоти буйича мутахассислиги ҳуқуқшунос.
Бунга қадар Рустам Маҳмудович 1997 - 2000 йилларда Наманган вилояти, Наманган тумани ҳокими, 2000 йилдан 2011 йилга қадар Наманган вилояти Поп тумани ҳокими вазифаларида ишлаган. 2017-2018 йиллар давомида “Ўзпаррандасаноат” уюшмаси раиси лавозимида фаолият олиб борган