...
МЕНЮ
ONLINE TV

Наманганда 58 йилдан сўнг “Гуллар байрами”нинг логотип ва мадҳияси тақдим этилди


15:16, 28.05.2018 Жамият
 2 637

“Гуллар байрами”нинг мадҳияси ва логотипи ҳам тақдим қилинди.

Кеча, 27 май куни Намангандаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номли маданият ва истироҳат боғида вилоят аҳолиси вақтини мазмунли ўтказиши, вилоятга келаётган маҳаллий на хорижий сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қиладиган “Гуллар байрами” ташкил этилди.
 
Ушбу байрам бу йил 58-марта ўтказилмоқда ва вилоятнинг энг катта анъанавий фестивалига айланиб улгурган.
 
Байрам гуллар билан безатилган автомашиналар паради билан бошланди. Эътиборлиси, бу йилги очилиш маросимида “Гуллар байрами”нинг мадҳияси ва логотипи тақдим қилинди.
 
Мазкур тадбирга қўшни Андижон, Фарғона, Бухоро, Тошкент, Сурхондарё, Жиззах ва бошқа барча вилоятлардап келган меҳмонлар қаторида вилоягга ташриф буюрган Корея, Ироқ, Туркия, Россия, Америка, Чехия, Руминия, Белоруссия, Озарбайжон, Франция, Тожикистон, Қирғизистон мамлакатларидан сайёҳлар ҳам иштирок этмоқда.
 
Сайёҳлар “Гуллар байрами” сабаб вилоятнинг диққатга сазовор жойлари, обидалари ва экотуризм масканлари, маҳаллий ошхона билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўлмоқда.
 
Маълумот учун, “Гуллар байрами” 1 июнь кунига қадар давом этади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Гуллар байрами Наманган 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар