...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни табриклади


18:25, 15.10.2018 Жамият
 2 936

Икки давлат раҳбарлари ўзаро ва халқаро муносабатлардаги муҳим масалалар ҳақида суҳбатлашди.

Бугун, 15 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.
 
Суҳбат аввалида мунтазамлик касб этган олий даражадаги мулоқот ва учрашувлар икки қардош халқнинг кўп асрлик дўстлигини, ўзаро ҳурмат, қўллаб-қувватлаш ва манфаатларни ҳисобга олиш тамойиллари асосида мамлакатлар ўртасидаги яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга, икки томонлама фойдали ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилаётгани катта мамнуният билан қайд этилган.
 
Давлат раҳбари Туркманистон Президентини оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссаси учун Осиё-Тинч океани телерадиоэшиттирувчилар уюшмаси мукофоти соҳиби бўлгани билан самимий табриклаган.
 
Жорий йил август ойида Авазада Туркманистон Президенти раислигида муваффақиятли ўтказилган Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси саммитининг самарали натижалари юқори баҳоланган. Экология масалалари, жумладан, Орол ҳалокати оқибатларини бартараф этиш Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёти учун ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга экани қайд этилган.
 
Туркманистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий табрик учун миннатдорлик билдириб, икки томонлама муносабатлар изчил мустаҳкамланиб бораётганини алоҳида таъкидлаган.
 
Савдо, ишлаб чиқариш кооперацияси, энергетика, самарали транспорт коммуникацияларини ривожлантириш ва бошқа соҳаларда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинган.
 
Ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашувларни кенгайтириш муҳимлиги қайд этилдагн. Хусусан, жорий йил 14 октябрь куни Термиз шаҳрида Туркманистон ижодий жамоалари иштирокида концерт муваффақиятли ўтгани таъкидланган.
 
Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилган.
 
Мулоқот сўнгида давлат раҳбарлари икки қардош мамлакат ўртасидаги яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва амалий ҳамкорлик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга интилишлари қатъий эканини яна бир бор тасдиқлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон-Туркманистон Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар