...
МЕНЮ
ONLINE TV

Вазирлар Маҳкамаси АКТ соҳасидаги устувор лойиҳаларни белгилади


18:01, 15.10.2018 Жамият
 2 012

Рўйхатнинг бошида аҳолини сифатли мобил алоқа ҳамда Интернет тармоғи билан таъминлаш жой олди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори билан “Ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
 
Низомга мувофиқ, ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича устувор лойиҳаларнинг манзилли рўйхатига қуйидаги йўналишлардаги лойиҳалар киритилади:
 
  • аҳолини сифатли мобил алоқа ҳамда Интернет тармоғидан кенг фойдаланишни таъминлаш;
 
  • соғлиқни сақлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, коммунал хизмат кўрсатиш, туризм соҳаларида замонавий ахборот тизимларини жорий қилиш, “ақлли” ва “хавфсиз” шаҳарлар ва ҳудудларни ташкил қилиш;
 
  • инновацион лойиҳаларни амалга ошириш;
 
  • олис жойларда электрон давлат хизматларини кенгайтириш;
 
  • почта алоқаси соҳасини ва почта алоқаси миллий оператори бўлган “Ўзбекистон почтаси” АЖ фаолиятини такомиллаштириш.
 
Лойиҳани устувор манзилли рўйхатга киритиш учун ташаббускорнинг раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан тасдиқланган лойиҳа паспорти тақдим этилади.
 
Қуйидагилар лойиҳанинг устуворлигини белгилашнинг асосий мезонлари ҳисобланади:
 
  • лойиҳанинг ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсатига мувофиқлиги;
 
  • дастурий маҳсулотлар ва ахборот тизимлари соҳасидаги маҳаллий ишланмалардан фойдаланиш даражаси;
 
  • кутиладиган натижаларнинг аҳамиятлилиги ва самарадорлиги;
 
  • лойиҳанинг ижтимоий аҳамиятлилиги;
 
  • лойиҳани амалга оширишга тайёрлик даражаси.
 
Устувор лойиҳаларнинг ҳудудий манзилли рўйхатлари мобил алоқа хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловдан тушадиган сумманинг 5 фоизигача бўлган миқдордаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Вазирлар Маҳкамаси қарори Ахборот технологиялари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар