...
МЕНЮ
ONLINE TV

Брансон АҚШда. Трамп ва Эрдўған қандай фикрда?


17:48, 15.10.2018 Олам
 2 559

Роҳибнинг озод этилиши икки давлат муносабатларига қандай таъсир ўтказади?

Туркияда икки йил ҳибс остида сақланган Эндрю Брансон АҚШга қайтиб борди ва президент Дональд Трамп билан учрашди.
 
Учрашув мобайнида роҳиб президент Донаьлд Трампга, вице-президент Майк Пенс ва Давлат котиби Майк Помпеога ўзининг миннатдорчилигини билдирди.
 
Ўз навбатида, АҚШ президенти ҳам роҳибнинг иродасига қойил қолган ҳамда давлат обрўсини сақлаб қолгани учун унга раҳмат айтган.
 
Аввалроқ, Туркиянинг Измир шаҳрида АҚШлик роҳиб Эндрю Крейг Брансоннинг суди бўлиб ўтгани ва суд қарорига кўра, роҳиб озод этилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Суд мажлиси бўлиб ўтгандан кейин эса Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Дональд Трампга мурожаат билан чиққан.
 
“Муҳтарам президент Трамп, доимо таъкидлаганимдек, Туркия суди ўз қарорини мустақил равишда чиқарди. Умид қиламанки, АҚШ ва Туркия ўртасидаги муносабатлар иттифоқчиларга хос тарзда давом этади ва давлатларимиз террорчилик ташкилотлари, биринчи навбатда, ФEТО, Курдистон ишчи партияси ва “Ислом давлати”га қарши биргаликда курашади”, деб ёзган Эрдўған Twitter ʼда.
 
Шунингдек, Брансон билан учрашуви чоғида Трамп ҳам бир неча марта америкалик роҳиб озод этилгани учун Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғандан миннатдор эканлигини алоҳида қайд этган.
 
“Туркия учун ҳам бу осон вазият эмас, уларда айни пайтда кўплаб мураккаб жараёнлар юз бермоқда, мен президент Эрўғанга буни уддалагани учун миннатдорчилик билдираман, ва сиз нимани назарда тутаётганимни тушуниб турибсиз. Бу осон иш эмасди, у учун ҳам осон вазифа эмасди”, деган Трамп.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Эндрю Брансон Дональд Трамп Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!