Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилда интернет тезлигини камида 4 баробарга оширишни буюрган эди.
Ирландиянинг Оокла компанияси 2018 йил июль ойида интернет тезлиги ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Мобил интернет тезлигига кўра, Ўзбекистон Республикаси 4 позицияга кўтарилиб, 9.6 Мбит/с кўрсаткичи билан 110-ўринни эгаллади.
Мобил интернет тезлиги бўйича Қатар етакчилик қилди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикасининг интернет-трафикларни ошириш режалари ҳақида хабар берилган эди.
Маълумот ўрнида, Жаҳон банки Ўзбекистонни юқори тезликдаги интернетга уланишини қўллаб-қувватлашини эълон қилди.
Гарчи Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳондаги позициясини янгилаб, даражаси юқорилаган бўлса-да, интернетнинг актив харидорлари ва фойдаланувчиси сифатида “Qalampir.uz” ўзгаришларни пайқамади.