Меваларга бўлган қизиқиш кўп ҳолатларда психологик жараён сифатида талқин қилинади.
Масалан:
Бу мевани танлаган инсонлар қайсар, ўзига пишиқ, ҳаёти давомида камдан-кам қоқиладиган, кўнгил қўйганидан осонликча кечмайдиган, хафа бўлса, унута олмайдиганлар тоифасига киради.
Бундай инсонлар камдан-кам ҳолларда кимгадир озор етказишади. Аммо кичкина муаммони ҳам ўйлаб хафа бўлиб юришади. Дўст танлашда чиройга эмас, кўпроқ характерга эътибор беришади.
Бу мевани танлаганлар жуда қувноқ инсонлар ҳисобланади. Улар ҳар қандай дардни ҳам кулгу ортига яширишади. Бошқаларга нисбатан содиқ бўлишади.
Бу мевани кўп истеъмол қиладиганлар жуда қайсар ва ўзгарувчан бўлишади. Баъзида ҳеч қандай сабабсиз йиғлашса, баъзида оддий суҳбатни ҳам ҳазилга йўйишади. Бундай инсонлар орасида бевафолар кўп учрайди.
Бу мевани танлаганлар жанжалкаш инсонлардир. Улар ўзларини барчадан ақлли деб ҳисоблашади. Кўп вазиятларда ўзгаларнинг эмас, ўз манфаатларини устун қўядилар.
Бу мевани хуш кўрадиганлар жуда меҳрибон ҳисобланишади. Уларни хафа қилишдан кўра, хурсанд қилиш осонроқ. Энг яхши хислатларидан бири шуки, ҳеч кимдан ҳеч нарсани аяшмайди. Яқинлари учун қулидан келган ёрдамни кўрсата олишади.
Бу мевани танлаганлар билан дўстлашиб кетиш қийин. Улар “ичимдагини топ” қабилидаги инсонлар тоифасига киради. Бундай инсонлар кам хатога йўл қўйишади. Ўзларига тегишли бўлган сирларини ҳеч кимга ошкор этиша олмайди.
Бу мевани одатда жаҳли тез инсонлар жуда кўп истеъмол қилишади. Аммо улардаги масъулият ҳисси бошқаларга нисбатан кучли бўлади. Бундай инсонлар сир сақлашни биладилар. Ўзларини ҳеч кимга хафа қилдириб қўймайдилар. Яқин инсонларини ҳар қандай таъсирлардан ҳимоя қила оладилар.
Бу мевани хуш кўрадиганлар жуда уятчан ва юмшоқ феълли инсонлар тоифасига киради. Улар ўз фикрларини жамоат жойларида эмас, фақат яқин дўстлари даврасида айтишни маъқул кўришади.