...
МЕНЮ
ONLINE TV

Замонавий аэропортлар ташкил этиш билан “Uzbekistan Airports” АЖ шуғулланади


09:57, 29.11.2018 Жамият
 1 880

“Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти ташкил этилди.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 27 ноябрь куни “Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
 
Фармонга мувофиқ, хўжалик жамиятларининг устав жамғармаларидаги давлат улушини ўтказиш йўли билан “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти ташкил этилди.
 
Қуйидагилар “Uzbekistan Airports” АЖнинг асосий вазифалари этиб белгиланди:
 
  • аэропортларни узоқ муддатли ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
 
  • аэропортлар инфратузилмасини такомиллаштириш учун, шу жумладан, аэропортларни бошқариш соҳасида давлат-хусусий шериклик ва етакчи халқаро компаниялар билан ҳамкорлик қилиш механизмларидан фойдаланган ҳолда инвестициялар жалб қилиш;
 
  • авиаташувчилар йўловчиларига аэропортларда юқори даражада хизмат кўрсатилишини таъминлаш, улар учун зарур барча қулай шарт-шароитларни яратиш;
 
  • аэропортлар тегишли хизматларининг самарали фаолиятини таъминлаш, йўловчилар, юклар, почта ва багажга хизмат кўрсатиш жараёнини мақбуллаштириш;


  • аэродромларни парвозларга ўз вақтида ва сифатли тайёрлаш, парвозларнинг мунтазамлиги ва хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирларни амалга ошириш, аэродромларни сақлаш ва таъмирлашнинг замонавий усулларини жорий этиш;
 
  • ҳаво кемаларига ёқилғи қуйиш ва хизмат кўрсатиш учун фойдаланиладиган ёқилғи ва бошқа ёқилғи-мойлаш материалларини узлуксиз таъминлаш, шунингдек, уларнинг сифатини қатъий назорат қилиш;
 
  • логистика соҳасида сифатли хизмат кўрсатиш учун инфратузилмани такомиллаштириш ва қулай шарт-шароитлар яратиш;
 
  • аэропортларда савдо, овқатланиш, йўловчиларга банк ва бошқа хизматлар кўрсатувчи замонавий объектлар тармоғини, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кенгайтириш.
 
Фармонда келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ва “Uzbekistan Airports” АЖ Жаҳон банки гуруҳини жалб қилган ҳолда:
 
2019 йил 1 апрелгача бўлган муддатда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳалар амалга ошириладиган аэропорт ёки аэропортлар гуруҳи аниқланиши;
 
2020 йил 1 январгача бўлган муддатда танланган аэропорт ёки аэропортлар гуруҳида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида лойиҳаларни амалга ошириш учун танловлар ўтказилишини таъминлаши лозим. 

Теглар:Uzbekistan Airports Президент фармони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар