...
МЕНЮ
ONLINE TV

Асқар Мамин ва Очилбой Раматов меморандумга имзо чекдилар


08:49, 16.11.2018 Жамият
 2 558

Тадбир доирасида Қозоғистон – Ўзбекистон бизнес-форуми ишбилармонлар кенгашининг II мажлисида ун ва дон маҳсулотлари етказиб бериш автомобилсозлик йўналишларида ҳам меморандум имзоланди.

Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида Қозоғистон – Ўзбекистон I минтақалараро ҳамкорлик форуми иш бошлагани, унда Ўзбекистон Ҳукумати номидан Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов иштирок этаётгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Қозоғистон – Ўзбекистон I минтақалараро ҳамкорлик форумида Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Асқар Мамин ва Очилбой Раматов иштирокида меморандум имзоланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. 
 
Тадбир доирасида Қозоғистон – Ўзбекистон бизнес-форуми ишбилармонлар кенгашининг II мажлисида ун ва дон маҳсулотлари етказиб бериш автомобилсозлик йўналишларида ҳам меморандум имзоланди.
 
Форум доирасида турли вазирлик ва идоралар дўстона ҳамкорлик меморандумига имзо чекишди.
 
Икки давлат ишбилармонлари, мутахассислар иштирок этган ушбу тадбирдан кўзланган мақсад икки мамлакат ўртасидаги лойиҳалар ҳамда кластерлар фаолияти бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, шунингдек, иқтисодиётнинг жадал ривожланиш тамойилларини ишлаб чиқишдир.
 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов ва бошқалар Ўзбекистон ва Қозоғистон давлатлари ўртасида минтақалараро муносабатларни ривожлантиришда бошланган жиддий ислоҳотлар тараққиётнинг янги даврини бошлаб берганини таъкидлашди.
 
Сессияда давлатлараро аҳамиятга эга мавзуларда тақдимот маърузалар тингланди.
 
Якунда икки мамлакат вакиллари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди 

Теглар:Асқар Мамин Очилбой Раматов Қозоғистон-Ўзбекистон ҳамкорлик форуми Ўзбекистон-Қозоғистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар