...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бишкекда ислом давлатлари конференцияси ўтказилмоқда


08:36, 16.11.2018 Олам
 1 633

Ушбу анжуманда иштирок этиш учун дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан экспертлар ва мутахассислар ташриф буюрган..

Қирғизистон Республикасининг пойтахти Бишкек шаҳрида иккинчи халқаро “Замонавий дунёвий давлатда Ислом” мавзусидаги конференция ўз ишини бошлади.
 
Кеча, 15 ноябрь куни Бишкекда Қирғизистон Президенти Сооранбай Жээнбеков томонидан очилган ушбу анжуман Ала-Арча давлат қароргоҳида ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан ҳам иштирок этмоқда.
 
Ушбу анжуманда иштирок этиш учун дунёнинг 20 дан ортиқ мамлакатидан экспертлар ва мутахассислар ташриф буюрган..
 
Анжуманда диний ва диншунослик таълимининг моделлари ва амалиёти, ОАВ ва интернет тармоғида диний масалаларнинг ёритилиши, кўп миллатли жамиятда ёшларнинг ўрни мавзуларида муҳокамалар олиб борилиши айтилган.
 
Эслатиб ўтамиз, 14 ноябрь куни Туркийзабон давлатларнинг махсус хизматлари конференциясининг 21-йиғилиши иштирок этиш учун Қирғизистонга борган Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев мамлакат Президенти Сооранбай Жээнбеков қабулида бўлган эди. 

Теглар:Нуримон Аблуҳасан Қирғизистон Бишкек 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!