...
МЕНЮ
ONLINE TV

Нуримон Аблуҳасан ва Раматуллоҳ қори бошчилигида Тошкентда хайрия тадбири ўтказилди


09:42, 14.01.2019 Жамият
 2 698

Йиғилганларга хомийлар томонидан турли ҳадялар, жумладан, 10 та аравачалар, эсдалик совғалари тақдим қилинди.

Кеча, 13 январь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ва томонидан пойтахт Тошкентда “Мурувват куни” хайрия тадбири ташкил этилди. Унда 300 нафар кўзи ожиз ҳамда эшитиш ва гапириш имконияти чекланган шахслар иштирок этди. Тадбирда  Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон кар-соқовлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ходимлари қатнашди.
 
Тадбирнинг асосий мақсади бутун дунёда амалга ошириладиган дастур ва лойиҳаларда ногиронлар бошқа ногирон бўлмаган кишилар билан тенг ҳуқуқлилик асосида иштирок этишини, ногиронларнинг манфаатлари, ҳуқуқлари инобатга олинишини, барча мамлакатларда ногиронларнинг қадр-қимматини ҳимояловчи қонунлар ва тартиб-таомилларнинг жорий этилишини таъминлаб, барча учун очиқ ва дўстона бўлган жамият қуришдан иборат экани айтилди.
 
Шунингдек, Ўзбекистонда ҳам ногиронлиги бўлган шахсларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни жамиятнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида турли тадбир ва ислоҳотлар амалга оширилаётгани, буни Ўзбекистон Президенти томонидан “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармоннинг имзолангани мисолида ҳам кўриш мумкинлиги таъкидланди.


 
Ушбу фармонда авваллари ногиронларни камситиш сифатида ишлатилган “ногирон” сўзи ўрнига “ногиронлиги бўлган шахс” иборасининг қўлланилиши белгилангани мамлакатда инсон омилига бўлган юксак эътиборнинг натижаси экани қайд этилди.
 
Йиғилганларга хомийлар томонидан турли ҳадялар, жумладан, 10 та аравачалар, эсдалик совғалари тақдим қилинди.


 
Тадбирда  иштирок этган Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари Нуримон Абулҳасан ўз сўзида, имконияти чекланганларнинг талаб ва истакларига мувофиқ диний адабиётларни брайл ёзувида нашр қилиш, аудио-дисклар чиқариш, маърифий суҳбатлар сонини янада кўпайтириш, жума маърузаларини  уларга тушунарли бўлиши учун сурдо таржимонлар ёрдамида ташкил этиш бўйича ишлар амалга оширилаётгани ҳақида гапириб ўтди.


 
Маълумот ўрнида, 2018 йилнинг 23 ноябрь кунидан эътиборан илк маротаба Шайх Зайниддин жомъе масжидида жума маърузалари сурдо таржимон ёрдамида онлайн режимида ташкиллаштирилган эди.

Теглар:Нуримон Аблуҳасан Раматуллоҳ қори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар